date

Қирғизистон президенти Туркияда Эрдоған билан учрашди

Қирғизистон президенти Туркияда Эрдоған билан учрашди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР) Эрсин Татар билан учрашувлар ўтказди.

Изник шаҳрида IV Жаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимидан сўнг президентларнинг алоҳида учрашувлари бўлиб ўтди.

Эрдоған Қозоғистон парламенти раиси Йерлан Кошановни ҳам қабул қилди.

29 сентябрь, пайшанба куни Туркияда IVЖаҳон кўчманчилар ўйинлари бошланди.

Спортчилар кураш, от спорти ва камондан отиш мусобақаларида ўз омадларини синаб кўради.

Ўйинларда 102 давлатдан 3000 дан ортиқ спортчи иштирок этади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти Туркияда Эрдоған билан учрашди