13:30 / 13.10.2022
1 045

Тоқаев Туркия президентини орден билан мукофотлади

Тоқаев Туркия президентини орден билан мукофотлади
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг VI саммити бўлиб ўтяпти.

Кеча Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Қозоғистон расмийси Қосим Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга ташриф буюрди.

Оқўрдада Эрдоғанни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Шундан сўнг Олий мартабали меҳмон Қозоғистон Президенти билан кичик учрашувга йўл олди. Хусусан, Тоқаев ва Эрдоған Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг 4-йиғилишини ўтказди.

Йиғилиш кун тартибига 5 та масала: ташқи сиёсат ва сармоя, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт ва логистика, ҳарбий саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги масалалари киритилган.

Томонлар товар айирбошлаш ҳажмини қисқа муддатда 5 миллиард долларга, ўрта муддатда эса 10 миллиард долларга етказишга келишиб олди.

Якунда Тоқаев Эрдоғанни I даражали «Дўстлик» ордени билан тақдирлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тоқаев Туркия президентини орден билан мукофотлади