Фото: Vesti.ru
Россиянинг Уфа шаҳридан Анталяга учиши режалаштирилган AzurAir авиакомпанияси самолёти учувчиси штурвалда ўтирган жойидан военкоматга олиб кетилди. Оқибатда йўловчилар Туркияга 9 соат кечикиб учишди.
30 сентябр куни бўлган ушбу ҳодиса ҳакида энди хабар берилди. Mkset нашри йўловчиларнинг сўзларига асосланиб ёзишича, улар икки соат кутишганидан сўнг овозкучайтиргич орқали ZF1291 рейсининг иккинчи учувчисига қисман сафарбарлик доирасида чегарани кесиб ўтиш тақиқлангани эълон қилинган.
Ҳозирги маълумотларга кўра, военкоматнинг чақирув қоғози учувчига уйида топширилган, у эса военкоматга бормаган ва раҳбариятини ҳам хабардор қилмаган. Авиакомпания ҳодисадан сўнг чақирув олганлар раҳбариятни хабардор этмаса интизомий чора кўрилади, дея огоҳлантирди.
Эрталабки соат 05:20 да учиши керак бўлган Boeing 757-200 самолёти 9 соат ва 28 дақиқа ўтиб осмонга кўтарилган. Бунгача йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Ўзбекистонликлар доимий яшаш учун кўпроқ қайси давлатларга кўчиб кетмоқда?
Шимолий Корея янги кўрсаткичларга эга баллистик ракетани синовдан ўтказди
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади