14:29 / 16.10.2022
1 374

Туркияда 24 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди (видео)

Туркияда 24 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди (видео)
Видеодан кадр
Истанбулнинг Фикиртепе туманидаги 24 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди, деб хабар бермоқда Туркиянинг Oda TV нашри.

Осмонўпар бинонинг пастки қаватида юзага келган ёнғин кўп ўтмай ён томондаги йўлак орқали юқори қаватларга кўтарилган.

Бироз вақт ўтгач, ўт ўчирувчиларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин бартараф этилиб, бино назоратга олинган. 24 қаватли бинодаги ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.

Истанбул мери Экрем Имомўғли ёнғинда ҳалок бўлганлар йўқлигини айтди.

«Фикиртепе туманида кўп қаватли уйдаги ёнғин ўт ўчирувчиларимиз томонидан назоратга олинди. Эвакуация қурбонларсиз амалга оширилди. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари текширувдан сўнг маълум бўлади», — дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда 24 қаватли осмонўпар бино ёниб кетди (видео)