Нидерландияда поезд автобусни иккига бўлиб юборди

Нидерландияда поезд автобусни иккига бўлиб юборди
Видеодан скриншот
Нидерландия жануби-ғарбидаги Берген-оп-Зом шаҳрида 17 октябр тонгида жиддий ЙТҲ содир бўлди.

Гувоҳлар олган видеога кўра, салонида йўловчилари бўлмаган автобус темир йўл кесишмаси устида бузилиб, тўхтаб қолган. Ҳайдовчи автобусни ташлаб қочганидан сўнг дақиқалар ўтиб, етиб келган поезд автобус билан тўқнашади — машинист тўхтатишга улгурмаган.

Тўқнашув оқибатида автобус иккига бўлиниб кетди, дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар