
Фото: Getty Images
Британия собиқ бош вазири Борис Жонсон қироллик ҳукуматининг янги раҳбари сайловида қатнашишдан бош тортди, у Консерватив партия (тори) раҳбари лавозимига ўз номзодини қўймайди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
«Кўп нарса таклиф қила оламан, деб ўйлайман, лекин қўрқаманки, ҳозир шунчаки бунинг учун номувофиқ бўлган вақт», — деди Жонсон.
Ториларнинг қўллаб-қувватлаши «жозибадор» эди, қироллик бош вазири лавозимига қайтиш учун имкониятларим яхши эди, деди у. Шу билан бирга, «парламентда ягона партия» мавжуд бўлмаган шароитда самарали бошқарув имконсизлигини қўшиб қўйди у. Собиқ вазир таъкидлашича, у собиқ мудофаа вазири Риши Сунак ва савдо алоқалари бўйича кичик вазир Пенни Мордонт билан келишувга эриша олмаган. Шу муносабат билан, энг яхши қарор бош вазирликка даъвогарликдан воз кечиш ва ғолибни қўллаб-қувватлаш ҳисобланади, дея аниқлик киритди у.
Жонсонни 59 нафар консерватор депутатлар қўллаб-қувватлаган, сайловолди пойгасини давом эттириш учун у 100 нафар парламент аъзоси овозини қўлга киритиши керак эди. Сунакни энг кўп одам қўллаб-қувватламоқда — у 144 та овоз тўплади.
Жонсон Консерватив партиянинг жамоатчилик палатасидаги бош ташкилотчиси собиқ ўринбосари Крис Пинчер иштирокидаги можаролар фонида Британия бош вазири лавозимини тарк этганди. Собиқ бош вазир торилар етакчиси бўлиш учун пойгада иштирок этиш режаларини маълум қилмаганди. Бироқ 22 октябрь куни у Лиз Трасснинг истеъфосидан кейин Доминиканадаги таътилини тўхтатиб, Буюк Британияга қайтаётгани хабар берилди.
Консерваторлар 31 октябрь, душанба кунига қадар янги етакчини сайламоқчи. Сунак бош вазир лавозимига ўз номзодини 23 октябрь куни қўйди. У партияни бирлаштиришга ва Британиядаги молиявий вазиятни тузатишга ваъда берди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар