Кремль Путин қандай ҳолатда Байден билан музокара ўтказиши мумкинлигини маълум қилди

Дунё1 дақиқа ўқиш1.9K
Кремль Путин қандай ҳолатда Байден билан музокара ўтказиши мумкинлигини маълум қилди
Фото: «ТАСС»
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин ва Жо Байден ўртасида қандай ҳолатда музокаралар ўтказилиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бунинг учун АҚШ Россиянинг хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги хавотирларига қулоқ тутиши ва «декабрь—январь пайтидаги ҳолатига қайтиши» керак.

«АҚШ бизнинг хавотирларимизни тинглашни истаса, яъни амалда декабрь—январь ойларидаги ҳолатига қайтиб, Россия нима таклиф қилишини сўрамоқчи бўлса, бу улар билан музокаралар столига ўтиришга арзийди. Мен Брюсселга ҳам, Вашингтонга ҳам тақдим этилган ҳужжатлар лойиҳаларини назарда тутяпман», — деди Песков «Москва. Кремль. Путин» эфирида.

Аввалорқ Индонезия Путин ва Байден ўртасида учрашув ташкиллаштиришга тайёрлигини билдирган эди.

15—16 ноябрь кунлари Индонезияда G20 саммити бўлиб ўтади. Июль ойи бошида Москва Жакартани Путиннинг учрашувда иштирок этиш нияти ҳақида хабардор қилгани маълум бўлди. Песковнинг сўзларига кўра, Путиннинг онлайн ёки офлайн иштирок этиши бўйича қарор «барча омиллар, жумладан, хавфсизлик омили»ни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.

Аввал Байден G20 етакчиларининг навбатдаги йиғилишида Путин билан учрашишни истисно қилмаган эди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса агар АҚШ томонидан таклиф киритилса, Кремль G20 саммитида Россия ва Америка президентларининг учрашиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Кейинроқ Байден Индонезиядаги G20 саммитида Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашишдан маъно йўқлигини айтди. Байденнинг сўзларига кўра, учрашув ҳақидаги қарор Путин нима ҳақида гаплашмоқчи эканлигига боғлиқ бўлади. Масалан, агар Путин наркотиклар контрабандасида айбланаётган баскетболчи Бритни Гринерни айирбошлашни муҳокама қилмоқчи бўлса, у суҳбатга рози бўлади.

Украина президенти Владимир Зеленский G7 мамлакатлари етакчиларининг онлайн учрашувида кескин нутқ сўзлаб, G7 давлатлари раҳбарларини Россиянинг амалдаги раҳбари билан ҳеч қандай мулоқот бўлиши мумкин эмаслиги борасидаги аниқ ҳақиқатни тан олишга чақирди, чунки Россия раҳбарининг ўзи Украинанинг йиллар давомида тинчлик музокараларини ўтказишга уринишларига қарамай, мулоқотни рад этган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Техно
    Хитойда намойиш этилган янги IRON гуманоид роботи жамоатчиликни ҳайратга солди
  2. Жамият
    Ер юзидаги энг совуқ синфхона: Жавоҳирбек Азизов нега Антарктида яхшироқ раҳбарларни тарбиялай олади, деб ҳисоблайди
  3. Дунё
    Венгрияда миллиардерларга қарши махсус ҳашамат солиғи жорий этилди
  4. Дунё
    Google СИ Путиннинг 2036 йилгача бўлган режаларини баҳолади
  5. Техно
    Хитой меҳмонхоналарида инсонсимон кир ювиш роботлари тунги сменада иш бошлади (видео)
  6. Дунё
    Трамп АҚШ Эронга тинчлик келишуви учун барча имкониятларни берганини маълум қилди
  7. Дунё
    «TikTok — инсон миясини ўлдиради»: Тоқаев ёшларни гаджетлардан даромад топишга чақирди
  8. Дунё
    Путин СИ ўқувчиларни мустақил фикрлашдан маҳрум қилиши мумкинлигидан огоҳлантирди
  9. Техно
    «Вояджер-1» Ерга илмий маълумотларни узатишни тўхтатди: зонд фақат бўш сигнал юбормоқда
  10. Техно
    iPhone 18 Pro ва Pro Max’нинг 27 ноябрь кунги нархлари