
БМТга аъзо 50 давлат, жумладан, Туркия Хитой ҳукуматини асоссиз равишда ҳибсга олинган Шинжон-Уйғур мухтор райони аҳолисини озод қилишга чақирди.
Канаданинг БМТдаги доимий вакили Боб Раеб 50 давлат томонидан имзоланган чақириқни ўқиб эшиттирган.
Қўшма баёнотда инсон ҳуқуқлари тизимли равишда бузиб келинишини қораланган. Ҳужжат муаллифлари БМТнинг Хитойнинг Шинжонда “инсониятга қарши жиноятлар”и тўғрисидаги ҳисоботига таянган.
Давлатлар Пекинни ҳисоботда келтирилган барча тавсияларга амал қилишга, бедарак йўқолганлар ҳақида барча маълумотларни очиқлашга чақирган.
Туркиядан ташқари, АҚШ, Буюк Британия, Япония, Франция, Германия, Австралия, Исроил ва бошқа давлатлар ҳужжатни имзолаган.
“Хитой томонидан инсон ҳуқуқларининг жиддий ва доимий равишда бузилиб келинишини терроризмга қарши кураш билан оқлаб бўлмайди”, – деган БМТ давлатлари.
Ўз навбатида Буюк Британия ТИВ раҳбари Жеймс Клеверли Twitter саҳифасида “6 қитъадаги 50 давлатнинг баёноти халқаро хавотир кўламини кўрсатади”, – деб ёзди.
Хитой бунга жавобан БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси йиғилишига бойкот эълон қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар