
Президент Эрдоған Қора денгиз тубидан олинаётган газнинг тез орада турк фуқароларнинг уйларига етказилишини айтди. “BOTAŞ газни миллий тизимга улаш учун қуруқликдаги қувур линиясини шу ойда якунлайди. Сакаря конининг ўрганилган захиралари 540 миллиард куб метрни ташкил этади ва бу кўрсаткич янада ошиши мумкин”, — деган Эрдоған.
Замонавий бурғулаш қурилмалари туфайли Туркиянинг имкониятлари анча кенгайганини қўшимча қилди Президент. У углеводородларни қидириш, қазиб олиш ва ташиш бўйича ҳамкорлик бўйича таклифлар аллақачон борлигини таъкидлади.
Хусусан, ҳамкорлардан турли таклифлар тушаётгани, Ливия Туркиянинг табиий ресурсларни қидириш хизматларимиздан манфаатдор экани таъкидланди.
Туркия давлати раҳбари минтақавий ва глобал хавфсизлик масалаларига тўхталди. У Грецияни Шарқий Ўрта ер денгизида кескинликни кучайтираётганликда айблаб, провокация сиёсатини тўхтатишга чақирди.
“Греция ўзига келиши керак. Улар провокация билан яхши нарсага эриша олмаслигини билиши керак. Биз яқинда “Тайфун” ракетасини синовдан ўтказдик. Унинг парвоз масофаси 561 километрни ташкил этади ва бу билан чекланиб қолмайди. Унинг имкониятлари оширилади. Тез орада сиз Cenk ва Traveler каби ракеталар ҳақида хушхабар эшитасиз”, деди Эрдўған.
Президент 2023 йилда маҳаллий жанговар самолётлар ҳавога кўтарилишини айтди: “Hürjet, Bayraktar Kızılelma, ТВ 3 Aнадолу самолёт портига қўнади. Aтак-2 биринчи парвозини амалга оширади."
Эрдоған нутқини Туркия-Исроил муносабатлари билан давом эттирди. Президент меъёрга келиш жараёни икки халқ манфаатларига хизмат қилишини таъкидлади.
“Сайлов натижалари қандай бўлишидан қатъи назар, биз Исроил билан муносабатларни ўзаро ҳурмат ва умумий манфаатларга асосланган барқарор асосда давом эттиришни истаймиз”, деди Президент Эрдоған.
Туркияда атом электр стансияси қурилиши энг муҳим мавзулардан бири эканлигини айтилди.
“Биз Aккая АЭС ва Синоп АЭС қурилиши билан бир қаторда Туркияда учинчи атом электр стансиясини қуришни режалаштирмоқдамиз. Бу борада жадал ишлар олиб борилмоқда”.
Манба: Azon.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар