
Венесуэла ҳуқуқ-тартибот муассасалари қуролли тўқнашувда мамлакатда энг қидирилувчи жиноятчилардан бири ва Агути номли хавфли жиноий тўданинг етакчиси Пикуре (испанча Агути) лақабли Хосе Антонио Товар Колинани йўқ қилишди. Бу ҳақда мамлакатнинг ташқи ишлар, адлия ва тинчлик масалалари бўйича вазири Густаво Гонсалес Лопес маълум қилди, деб хабар берилмоқда "Кун" нашрида.
"Мамлакатни 3 май куни кундузи Гуарико штати, Мельядо муниципалитетидаги Бисентенарио туманида Агути лақаби билан маълум бўлган Хосе Антонио Товар Колина отиб ташланганидан хабардор қилмоқчимиз", деб айтди Лопес.
Миллий боливар гвардияси махсус бўлинмаларининг операцияси давомида Колинадан ташқари тўданинг яна 3 нафар аъзоси йўқ қилинди.
"Айни вақтда бу тўда иштирокчиларини тақиб қилиш давом этмоқда", деб қўшимча қилди вазир.
Агути гуруҳи бир неча ўнлаб жиноятчини ўз ичига олиб, у босқинчилик, товламачилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва савдоси, қотилликлар билан шуғулланади.
Жиноятчилар бир неча маротаба полиция бўлимларига ҳужумлар содир этган ва бу ҳужумлар оқибатида ўз қурол-аслаҳа арсенали у ердаги автоматик қуроллар ва ҳаттоки гранатомётлар билан бойитиб олган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар