Туркияда новвойлар касаба уюшмаси раҳбари ҳибсга олинди

Туркияда новвойлар касаба уюшмаси раҳбари ҳибсга олинди
Туркияда нон ишлаб чиқарувчилар касаба уюшмаси раиси ҳибсга олинган. У турк миллатини нонхўр деб ҳақорат қилганликда айбланмоқда. Гап шундаки, Жиҳан Коливар Haberturk телеканалида нон нархининг кўтарилишига изоҳ берган.

“Нонни аҳмоқ жамият асосий озиқ-овқат сифатида қабул қилади. Илмий нуқтаи назардан, аҳоли жон бошига нон истеъмоли Туркияда йилига 210 килограмм, Швеция, Дания, Англия, Японияда 45-50 килограммни ташкил қилади. Бизда нон озуқа сифатида биринчи ўринга олиб чиқилган. Йигирма йилдан бери ҳукумат шу жамиятни бошқаради", деган Коливар.

Таъкидланишича, бу сўзлари учун у энди судга тортилади. Сўнгги ойларда Туркияда нон ва бошқа зарур маҳсулотлар жуда қимматлашди. Масалан, Истанбулда нон нархи йил давомида 150 фоизга ошди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар