22:50 / 14.11.2022
1 515

АҚШ ва Россия разведка раҳбарлари Туркияда учрашди

АҚШ ва Россия разведка раҳбарлари Туркияда учрашди
Сергей Наришкин ва Уилям Бёрнс
АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уилям Бёрнс Россия разведкаси раҳбари Сергей Наришкин билан Туркияда учрашди.

«Америка Овози» журналисти Остап Яриш сўзларига кўра, маълумот Оқ уй томонидан расман тасдиқланди.

Учрашувда Вашингтон, хусусан, Россияни Украинада ядро қуролидан фойдаланиш оқибатларидан огоҳлантирди.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши маълумотига кўра, учрашувда урушни ҳал қилиш масаласи муҳокама этилмаган.

21 сентябр куни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарликни эълон этиш билан бирга Ғарбга ядровий қурол билан таҳдид қилган эди. Шундан сўнг, Қўшма Штатлар, агар Путин шундай қарорга келса, «ҳалокатли оқибатлар» билан таҳдид қилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг