Amazon асосчиси ўз бойлигининг катта қисмини хайрия қилмоқчилигини маълум қилди

Дунё1 дақиқа ўқиш1K
Amazon асосчиси ўз бойлигининг катта қисмини хайрия қилмоқчилигини маълум қилди
Фото: Getty Images
Дунёнинг энг бой одамларидан бири, Amazon асосчиси Жефф Безос бойлигининг катта қисмини хайрия ишларига бериш ниятида эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.

Бизнесменнинг бойлиги 124 миллиард долларга баҳоланмоқда, у Forbes глобал рўйхатида тўртинчи ўринда. 2021 йилги рейтингда у дунёдаги энг бой бизнесмен бўлган эди.

У сарфлашни режалаштираётган капиталнинг аниқ улушини ва пулни олувчиларни рўйхати ҳақида ахборот беришдан бош тортди.

Безоснинг таъкидлашича, у тириклигида пул хайрия қилиш ниятида, бу маблағ васият сифатида ажратилмайди.

Маълумотларга кўра, Безос яна икки миллиардер, Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет томонидан ташкил этилган The Гивинг Пледге дастурига қўшилмагани учун танқид қилинган.

Безос ўзининг Безос Earth Фунд хайрия жамғармасига эга бўлиб, тадбиркор 10 йил давомида 10 миллиард доллар хайрия қилган, бу унинг ҳозирги бойлигининг қарийб 8 фоизини ташкил этади.

Безоснинг собиқ рафиқаси Маккензи Скотт 2019 йилда The Гивинг Пледгеъга қўшилган эди. Энди у Forbes Real-Time аёллар рейтингида бешинчи ўринни эгаллаб турибди, унинг бойлиги 29,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?