Гватемала суди собиқ президентни 16 йилга озодликдан маҳрум қилди

Дунё1 дақиқа ўқиш941
Гватемала суди собиқ президентни 16 йилга озодликдан маҳрум қилди
Фото: El Pais
Гватемала суди собиқ президент Отто Перез Молина ва вице-президент Роксана Бальдеттини фирибгарлик ва фитнада айблаб, ҳар бирини 16 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Судья Ирма Жаннет Валдезнинг сўзларига кўра, Перез Молина пулларни ноқонуний ўзлаштириш ва божхона фирибгарлигида айбдор деб топилган. У ҳар бир айблов бўйича саккиз йилга ҳукм қилинган ва Бальдетти ҳам худди шундай жазо олган.

Перез Молина ва Бальдетти 2015 йилда истеъфога чиққан ва La Lineа ёки The Line деб номланувчи божхона коррупцияси схемасидан фойдаланишга рухсат берганлик ва ундан фойда кўрганликда айбланиб, ҳибсда бўлган. Ушбу схема корхоналарга пора эвазига импорт божини тўлашдан бўйин товлаш орқали давлатни алдашга қаратилган.

1 миллион долларга яқин пора ва 2 миллион долларга яқин давлат даромади йўқотилган бу ишга 30 га яқин шахс, жумладан, божхона ходимлари ва тадбиркорлар алоқадор бўлган. Айбланувчиларнинг бир қисми оқланган.

2012 йилдан 2015 йилгача давлатни бошқарган Перез Молина айбловларни рад этишда давом этмоқда. У яна иккита иш юзасидан тергов остида қолмоқда.

«Бу ёлғон. Ҳеч ким ҳеч қачон ноқонуний буйруқ берганимни айтмаган ва бундай қилмаганман. Улар ҳеч қачон менга пора берилганини айтмаган. Ўзимни ҳафсаласи пир бўлгандек ҳис қиляпман», — деган 72 ёшли собиқ президент.

Гватемала собиқ президенти ҳукм устидан шикоят қилишини қўшимча қилган. Перез Молинанинг жиноий жавобгарликка тортилиши Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланадиган коррупцияга қарши миссияси ёрдами билан амалга оширилмоқда.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Дунё
    Истанбулдаги кафе қаҳвани "капелнитса" идишларида тақдим этиб, интернетда машҳур бўлди
  2. Дунё
    Хитойда буғуни овқатлантирмоқчи бўлган россиялик сайёҳ қўлини синдириб олди
  3. Жамият
    Истанбулда ўзбекистонлик ва қозоғистонлик аёлларни алдаб мажбурий меҳнатга жалб қилган гуруҳ фош этилди
  4. Дунё
    Бразилияда бедана жўжалари дўкондан сотиб олинган қадоқнинг ичида тухумдан чиқди (видео)
  5. Дунё
    Таиландда осмонга учирилган фонарлардан бири кутилмаганда эркакнинг юзига келиб урилди (видео)
  6. Дунё
    Автомобилини лой ва сигир гўнгига белаган ҳиндистонлик аёл интернетда шов-шувга сабаб бўлди
  7. Дунё
    TikTok’даги жонли эфири учун 17 ёшли қизга жарима солинди
  8. Дунё
    Бир дақиқада Путинни мағлуб этган курашчи хотирасини абадийлаштириш таклиф қилинди
  9. Дунё
    Россияда масжид олдида Қуръони Каримни ёққан Никита Журавелнинг жазоси янаям оғирлашди
  10. Дунё
    14 ёшли ўсмирнинг жигаридаги эхинококк кистаси ёрилиб кетди