date
views 960

Туркия ўзининг Siper узоқ масофага мўлжалланган ракетасини синовдан ўтказди (видео)

Туркия ўзининг Siper узоқ масофага мўлжалланган ракетасини синовдан ўтказди (видео)
Туркия ўзининг юқори баландликда ва узоқ масофага учувчи Siper зенит-ракета комплексини синовдан ўтказди. Бу ҳақда Туркия мудофаа саноати департаменти раҳбари Исмоил Демир Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими синовлар давомида 100 километрдан ортиқ масофадаги нишонга зарба берган.

«Турк миллатига янги йил совғаси: Туркияда ишлаб чиқарилган узоқ масофага мўлжалланган Siper ҳаво мудофаа ракетаси синовдан муваффақиятли ўтиб, нишонга тегди», — деб ёзган Демир.

Туркия 2023 йилда мамлакат Қуролли кучларини ўзининг ҳаво мудофаа тизимлари билан таъминлашни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Анқара 2026 йилгача Siper миллий ҳаво мудофааси асосини ташкил этмоқчи.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркия ўзининг Siper узоқ масофага мўлжалланган ракетасини синовдан ўтказди (видео)