21:18 / 05.01.2023
690

Туркияда қалин туман туфайли 10 та автомобиль тўқнашиб кетди

Туркияда қалин туман туфайли 10 та автомобиль тўқнашиб кетди
Туркиянинг Бурса-Каражабей йўлида кучли туман туфайфли 10 та автомобиль бир-бири билан тўқнашиб кетди. Улар орасида юк автомобиллари ҳам бор.

Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши тан жароҳати олди, дейилади полиция хабарида.

Олинган маълумотларга кўра, 2 юк машинаси, фургон ва 6 енгил автомобиль иштирокида содир бўлган бахтсиз ҳодиса Измир-Истанбул трассасининг Бурса ғарбидаги пуллик пунктлари яқинида содир бўлган, зич туман туфайли кўриш имконияти ёмонлашган.

Ҳодиса оқибатида етти нафар йўловчи тан жароҳати олган. Ярадорлар тез ёрдам билан Бурса шаҳар касалхонасига олиб кетилди. Маълум бўлишича, жароҳатлар ҳаёт учун хавфли эмас.

Бригадалар томонидан кўрилган чора-тадбирлар билан автоҳалокат муносабати билан автомобиль йўли бўйлаб ҳаракатланишнинг бузилиши назорат остида таъминланди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг