date
views 595

Анқара Швециядаги Эрдўғонга қарши ҳаракат юзасидан иш очади

Анқара Швециядаги Эрдўғонга қарши ҳаракат юзасидан иш очади
Анқара Швецияда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга қарши қаратилган ҳаракат юзасидан иш очади. Бу ҳақда Туркия етакчисининг адвокати маълум қилди.

Адвокатнинг ҳисоботида айтилишича, Стокголмдаги намойишларни уюштирганларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш талаби билан Анқара прокуратурасига мурожаат юборилган.

Қайд этилишича, Туркияда фаолияти тақиқланган ва террорчилик деб топилган Курдистон ишчилар партияси тарафдорлари томонидан Стокголмда ўтказилган митингдан сўнг, Эрдўғонга нисбатан ҳақоратли сўзлар айтилган эди.

Бундан ташқари, худди шу акцияда Туркия президентига ўхшаш қўғирчоқ маҳаллий ҳокимият биноси ёнидаги устунга оёқларидан осиб қўйилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Анқара Швециядаги Эрдўғонга қарши ҳаракат юзасидан иш очади