07:20 / 16.01.2023
201

Туркия биринчи миллий алоқа сунъий йўлдошини синовдан ўтказмоқда

Туркия биринчи миллий алоқа сунъий йўлдошини синовдан ўтказмоқда
Туркия ўзида ишлаб чиқилган илк телекоммуникация сунъий йўлдоши TÜRKSAT-6A’ни муваффақиятли синовдан ўтказишда давом этмоқда. Бу ҳақда Туркия транспорт ва инфратузилма вазири Адил Караисмоилўғли «Анадолу»га маълум қилди.

«Синовлар давомида сунъий йўлдошнинг мустаҳкамлиги космик муҳитда бўлиши вақтида баҳоланади. 2022 йил декабрь ҳолатига кўра, сунъий йўлдошнинг биринчи функционал ва термал вакуум синовлари муваффақиятли якунланди», — деган вазир.

2014 йилда Транспорт ва инфратузилма вазирлиги, ТÜБİТАК ва ТÜРКСАТ ўртасида TÜRKSAT-6A миллий алоқа сунъий йўлдоши лойиҳаси бўйича Шартнома ва қўшимча протокол имзоланди. Шу тариқа Президент Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳомийлигида амалга оширилган лойиҳа расман ишга туширилди.

TÜRKSAT-6A маҳаллий ресурслардан фойдаланган ҳолда муҳим технологияларни ишлаб чиқаришга, шунингдек, илгари қамраб олинган географик минтақаларга хизмат кўрсатишга катта ҳисса қўшади.

Караисмаилоғлунинг сўзларига кўра, лойиҳа катта эътибор ва ички ресурсларни жалб қилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Сунъий йўлдошнинг «техник модели»ни ишлаб чиқариш, интеграция қилиш ва синовдан ўтказиш 2022 йил августида якунланган эди. Орбитада ўз миссиясини бажарадиган «учар модель»га интеграция бўйича ишларни аксарият қисми якунланди, деган Караисмаилоғлу.

Унинг сўзларига кўра, барча тест синовлари режа асосида ўтказилиб, лойиҳанинг амалга оширилиши билан боғлиқ вазият барча манфаатдор томонлар ва муассасалар томонидан назоратга олинган. “TÜRKSAT-6A учирилиши 2023 йилда SpaceX Falcon 9 ракеталарида амалга оширилиши режалаштирилган.

TÜRKSAT-6A Туркия томонидан ишлаб чиқилган биринчи сунъий йўлдош алоқа платформасидир, деди Караисмаилоғли.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг