Нега Украина Германиядан айнан «Леопард» танкларини сўрамоқда? У қандай аҳамиятга эга?

Дунё2 дақиқа ўқиш932
Нега Украина Германиядан айнан «Леопард» танкларини сўрамоқда? У қандай аҳамиятга эга?
Фото: Reddit
Нега Украина ва унинг иттифоқчилари фронтга танклар етказиб беришни муҳокама қилиш жараёнида Германиянинг «Леопард 2» танклари ҳақида гапирмоқда? BBC мухбири Жеймс Уотерхаус бунга изоҳ берди.

«Леопард» дунёдаги энг яхши жанговар машиналардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари, у совет Т-72 танкига рақобат тарзда ишлаб чиқилган. Уотерхаус Украинанинг мазкур танкка бўлган эҳтиёжининг учта сабабни келтириб ўтади.

«Биринчидан, Европа мамлакатларида «Леопард 2» жуда кўп бўлиб, тахминан уларнинг сони уч мингга яқинлашади. Иккинчидан, улардан фойдаланиш бошқа танкларга нисбатан анча осон. «Леопард»лар Европанинг 13 та давлатида мавжуд бўлиб, бу мазкур танкларнинг эҳтиёт қисмлари ва ўқ-дорилари етарли эканидан далолат беради. Учинчидан, «Леопард» совуқ уруш даврида совет Т-90 га рақиб сифатида яратилган бўлиб, Россия армиясида мазкур совет танклари етарлича», — таъкидлайди BBC мухбири.

Польшанинг собиқ мудофаа ўринбосари, генерал Валдемар Скшипчак ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Асл касбим — танкчи. Мен «Леопард 2» танклари бригадасини ўз ичига олган дивизияга қўмондонлик қилганман. Айтишим мумкинки, «Леопард» деярли мукаммал қурол. Бу машиналар самарали ўт ўчириш ва ҳаракатланиш имкониятини беради. Ушбу танклар билан тўқнашувда Россиянинг «Армата», Т-14 танклари мағлубга учрайди», — дейди Скшипчак.

Украинадаги уруш: Германия қандай ёрдам кўрсатмоқда?

Федерал ҳукумат ҳар ҳафта Украинага берилган қуроллар рўйхатини янгилаб туради.

5 январь куни Германия Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини топширди, унинг ичига ракета тизимлари, учувчисиз учиш аппаратлари ва дронларга қарши мудофаа тизими киради.

6 январь куни Германия Украинага ўз захираларидан Patriot зенит-ракета мажмуасини юбориши маълум бўлди.

Айни пайтда ОАВлар канцлер Олаф Шольцга Украинага оғир қуролларни топшириш бўйича Германиядаги сиёсий иттифоқчилар томонидан босим кучайиб бораётгани ҳақида ёзмоқда.

20 январь куни Германиянинг Рамштейн шаҳридаги Америка ҳарбий базасида Ғарб иттифоқчиларининг Украина бўйича алоқа гуруҳи доирасидаги навбатдаги учрашув бўлди. Унда Пентагон АҚШнинг Abrams танклари ҳозирча Украинага берилмаслиги, аммо Европа Иттифоқининг кўплаб давлатлари Леопард танкларини беришга рози бўлганини таъкидлади.

Словакия ва Чехия Украинага 30 та немис «Леопард 2» танкини — ойига 2 та танк беришга келишиб олди. Бунинг эвазига мазкур давлатлар Германиядан камроқ миқдорда «Леопард 2А4» танкини олади.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?