13:56 / 03.02.2023
652

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти
2018 йилда, мен Нью-Деҳлидаги мактабда стажёр-ўқитувчи бўлиб ишлаб юрган кезларимда, директор тўсатдан дарс ўтаётган ҳонамга кириб: "мана бу "нарса"га рухсатни қаердан олдинг?", дея, бошимдаги рўмол сабабли ўзининг сийқаси чиқиб кетган гапларини айта бошлади. “Ишда дин бўлмаслиги керак”, дея қўшимча қилди у. Хуллас у мендан мактабга рўмолсиз келишимни талаб қилди...

Ҳиндистонлик муслима — Набия Хон ҳикояси

2018 йилга келиб, мусулмонлар Ҳиндистон бурчакка тиқилган эди, шунинг учун ҳам мен билан бўлиб ўтган воқеа ажабланарли эмас. Аммо 2023 йилга келиб, бош вазир Нарендра Модининг ҳинд миллатчи ҳукуматининг сиёсати боис, мусулмон аёлларга ҳижоби туфалйи таъқиблар кундалик муаммога айланди.

"Миллий иттифоқ"нинг фуқаролик эркинликлари борасида сўнгги ҳисоботига кўра, Карнатакада 1000 дан ортиқ мусулмон қизлар ҳижобли аёлларни таълим муассасаларидан изоляция қилиш бўйича тизимли кампания туфайли коллежни ташлаб кетишган.

Ҳиндутва ташкилотлари ҳукумат ва полиция лоқайдлиги туфайли ҳижоб кийган талабаларга қарши шафқатсиз кампания олиб боришди.

Карнатака мактабларида ҳижоб ўрашга қўйилган тақиқ ўтган йили штат олий суди томонидан тасдиқланиб, бу аёлларни таълим олиш ҳуқуқидан маҳрум қилган эди.

Ҳиндистонда ҳижобли аёл бўлиш бугунги кунда ҳукумат томонидан ваъда қилинган инклюзив ва бағрикенг жамиятдан йироқдир.

Иш жойидаги дискриминация

Ҳиндистонда ҳижобли аёллар дуч келадиган камситишнинг энг кенг тарқалган шаклларидан бири иш жойида содир бўлади. Яқинда ўтказилган тадқиқот иш ўринлари бўйича мусулмон аёлларга нисбатан ички қарама-қаршиликларга ойдинлик киритди. Мурожаат этувчи ҳинд бўлса, иш сўраб юзланган мусулмонга нисатан икки марта ишга тез қабул қилинган.

Ҳиндистонда ҳижобли аёллар жамоат жойларида ҳам оғзаки ҳақорат ва жисмоний тазийқларга дучор бўлишади. Кўпчилик шунчаки ҳижоб кийгани учун ҳақорат қилинса, масхара ва руҳий зўравонликка учраганликлари ҳам ҳақиқат.

Фанатизм ва зўравонлик ҳукм сураётган мамлакатда ҳижоб нафратланган ҳинд кучлари учун маёқ бўлиб, уни кийганларни осон нишонга айлантирди. Бироқ, бу очиқ-ойдин дискриминацияни Ҳиндистондаги барча мусулмонларга қарши жиноятлари ҳақидаги катта муаммодан ажратиб бўлмайди. Ҳижоб улар ҳар куни дуч келадиган хавф-хатарларнинг визуал белгиси бўлиб хизмат қилади.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг