22:40 / 07.02.2023
305

Туркияда Ўзбекистоннинг 13 фуқароси қидирилмоқда

Туркияда Ўзбекистоннинг 13 фуқароси қидирилмоқда
Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
Туркиянинг зилзила содир бўлган ҳудудларида бедарак йўқолган ўзбекистонликларнинг икки нафари топилган, Ўзбекистоннинг яна 13 нафар фуқаросини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Туркияда Ўзбекистоннинг 13 нафар фуқароси вайронкор зилзилалар зонасида қидирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.

«2023 йил 7 феврал соат 17:00 ҳолатига Туркиядаги табиий офат оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 15 нафар ватандошларимиз қидирилаётган эди, булардан 2 нафари билан алоқа ўрнатилиб, 13 нафарини қидирув ишлари давом этмоқда», дейилади хабарда.

Ўзбекистоннинг Туркиядаги дипломатик ваколатхоналари, шунингдек, 17 нафар ватандошни, жумладан, 13 нафар спортчини табиий офат ҳудудидан Истанбулга олиб боришда ёрдам берган.

Қидирув ишлари ва ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон ТИВ Малатя вилоятида Ўзбекистоннинг бир фуқароси ҳалок бўлгани ва 4 нафар ўзбекистонлик қидирилаётгани ҳақида хабар берганди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 6 феврал куни Туркия жануби-шарқида содир бўлган 7,8 балли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 4 544 нафарга етган, 26 725 киши жароҳат олган. Шунингдек, Сурияда 1700 дан ортиқ киши вафот этиб, 5 мингга яқин киши жабрланган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг