
Туркия зилзила оқибатларини бартараф этиш бўйича 95 мамлакатнинг ёрдам таклифини қабул қилди. Айни пайтда 6,5 минг нафар чет эллик қутқарувчилар бу ердаги қидирув-қутқарув ишларида қатнашмоқда. Ушбу маълумотларни Bloomberg эълон қилди.
Бевосита зилзила юз берган ҳудудда 53 мамлакат қутқарувчилари ишлашяпти. Яна 2,4 минг нафар қутқарувчи тез орда туркияликларга ёрдамга етиб келиши кутилмоқда.
Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида сафарбар этилган Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилар отряди 7 феврал куни Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлаганди.
Бугун, 9 феврал куни Туркияга Ўзбекистоннинг 71 кишидан иборат қўшимча қидирув-қутқарув (ҳарбийлар) ва тиббиёт ходимлари гуруҳи етиб борган. Шунинг баробарида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами ҳам жўнатилди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.