21:43 / 09.02.2023
713

Туркияда яна бир кучли зилзила юз бериши кутилмоқда

Туркияда яна бир кучли зилзила юз бериши кутилмоқда
Фото: Reuters
Туркиялик сейсмолог Доган Перинчек Туркиянинг Чаноққалъа шаҳрида содир бўлиши мумкин бўлган янги зилзила ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда “Газета.ру” хабар берди.

Сейсмолог Дарданел бўғози соҳилидаги порт шаҳрида сўнгги 10 кун ичида сейсмик фаоллик кучайганини қайд этди. У 10 йилдан ортиқ вақт давомида махсус хариталар ёрдамида мамлакатдаги сейсмик фаолликни кузатиш ва таҳлил қилиш билан шуғулланганини таъкидлади.

Уч йилдан бери Чаноққалъада зилзила бўлишини прогноз қилиб келаман. Ушбу ҳудудда ҳар 250 йилда бир марта 7 балли зилзила юз бериши хавфи бор. Бу охирги марта 287 йил олдин содир бўлган. Энди унинг вақти келди, у ерда ҳар қандай вақтда ер силкинишлари бошланиши мумкин”, — деди сейсмолог.

6 февраль куни Туркияда кучли зилзила юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 14 мингдан ортиқ одам табиий офат қурбони бўлган, 63 мингдан ортиқ одам жароҳатланган. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакатда 7 кунлик миллий мотам эълон қилди, табиий офатдан жабр кўрган ўнта вилоятда 90 кунлик фавқулодда ҳолат жорий этилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг