19:41 / 15.02.2023
366

Туркияда қарийб 10 кун вайрона остида қолган кексалар қутқарилди

Туркияда қарийб 10 кун вайрона остида қолган кексалар қутқарилди
Фото: AP
Туркиянинг Қаҳрамонмараш шаҳрида 74 ёшли Жамила Кекеч зилзиладан 227 соат ўтгач қутқариб олинди. Бу ҳақда Anadolu хабар берди.

У қарийб 10 кун давомида Дулқодирўғли туманининг Пинарбоши маҳалласидаги олти қаватли турар-жой биноси вайроналари остида ётган. Шифокорларнинг биринчи ёрдамидан сўнг аёл шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, Одиёмон вилоятида зилзиладан 212 соат ўтиб, вайроналар остидан 77 ёшли аёл тирик ҳолда топилган. Фотма Гунгўр вилоят марказида қулаган бино вайроналари остидан қутқариб олинган. У ҳам вайроналар остида қарийб 10 кун қолиб кетган. Ҳозирда аёл шифохонага ётқизилган.

15 феврал ҳолатига Туркиядаги даҳшатли зилзила қурбонлари сони 35 минг кишидан ошди.

Вайронкор зилзила қўшни мамлакатларда, жумладан Сурияда ҳам юз берди. Ливан, Кипр, Греция ва Ироқда ҳам сезилди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг