![Туркияда яқин кунларда яна бир зилзила юз бериши мумкин](/uploads/posts/2023-02/hhnnnmhuog0pfavzi5rwvfohuktrfa37.jpg)
Фото: Reuters
Туркияда яқинда содир бўлган вайронкор зилзиладан жабр кўрган ҳудудлардаги одамлар янги зилзилаларга тайёргарлик кўришлари керак. Сейсмологлар 5 баллдан ортиқ такрорий силкинишларни кутишмоқда, деб хабар берди Туркия Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили 17 февраль, жума куни.
Ҳозирда минтақада ер силкинишлари ҳар тўрт дақиқада сезилмоқда. Ҳозиргача 4700 дан ортиқ ерости силкинишлари қайд этилган, улардан қирқтаси тўртдан ортиқ магнитудага эга. «Бу жуда ноодатий ҳолат», деди расмий вакил. Шаҳарсозлик вазири Мурат Курум маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида Туркияда 84 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган ёки жиддий зарар кўрган.
Табиий офат юз берган ҳудудларда ҳамон одамларга уйларига қайтмаслик ва бинолардан узоқроқ туриш тавсия этиляпти. Бироқ, муқобил вариант йўқлиги сабабли, маҳаллий аҳоли кийим-кечак ва шахсий буюмлар учун уйга қайтишга мажбур. Туркия расмийларига кўра, яқинда юз берган зилзила оқибатларидан 20 миллион киши жабр кўрган. Биргина Туркияда 38 000 дан ортиқ, қўшни Сурияда эса камида 5 900 киши ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар