![Туркияда яна 6,3 магнитудали зилзила юз берди](/uploads/posts/2023-02/1676915013_920__95_1707949066.jpg)
Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази хабар беришича, Туркия ҳудудида 6,3 магнитудали зилзила юз берди.
Маҳаллий ОАВ ёзишича, Ҳатай вилоятида вайронагарчиликлар кузатилган.
Зилзила оқибатида Туркия жануби-шарқида уйлар вайрон бўлган, уларнинг сони номаълум, деб хабар берди Habertürk. Ер ости силкинишлари Ҳатайга қўшни вилоятлар, шунингдек, Сурия ва Ливанда ҳам сезилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланган ҳақида маълумот келтирилмаган.
Тўлдирилган маълумот: Туркия фақулодда вазиятлар бошқармаси хабар беришича, сўнгги 20 дақиқада Туркия жануби-шарқида 6,4 ва 5,8 магнитудали зилзилалар қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар