21:27 / 26.02.2023
231

Туркияда биноларнинг қулаши юзасидан юзлаб одамлар тергов қилинмоқда

Туркияда биноларнинг қулаши юзасидан юзлаб одамлар тергов қилинмоқда

Туркия турли шаҳарларда кучли зилзилалардан кейин қулаган биноларга у ёки бу тарзда алоқадор бўлган 600 дан ортиқ одам тергов қилмоқда, деб хабар бермоқда Associated Press.

Уларнинг 182 нафари судгача ҳибсга олинган. Булар қурилиш пудратчилари, биноларнинг эгалари ёки менежерлари.

Адлия вазири Бекир Бўздағнинг сўзларига кўра, текширувлар олиб борилмоқда, айрим ҳолларда бино қулаган жойларда янги далиллар топилгани жиноий тергов учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, зилзиладан кейин қулаган кўплаб бино ва иншоотлар давлат стандартларига жавоб бермайдиган, сифатсиз қурилиш материалларидан фойдаланган бўлиши мумкин.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг