19:19 / 15.03.2023
410

Туркиядаги зилзила ҳудудида кучли сув тошқинлари юз берди (видео)

Туркиядаги зилзила ҳудудида кучли сув тошқинлари юз берди (видео)

Туркиянинг зилзиладан жабр кўрган Шанлиурфа ва Адияман вилоятлари энди сув остида қолди деб хабар бермоқда Тvnet. Кучли ёмғирлар ортидан юзага келган тошқин оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 9 киши бедарак йўқолди. Қурбонлар сони ортиши мумкин.

Шанлиурфа вилоятида шифохонани сув босган, мактабларда дарслар вақтинча тўхтатилган.

Мамлакат жануби-шарқидаги кўплаб ҳудудларда зилзилалардан кейин қурилган чодир ва контейнер лагерлари ҳудудларида ҳам сув тошқини қайд этилган.

Шанлиурфа — Туркияда 6 февраль куни содир бўлган кучли зилзиладан энг кўп жабр кўрган вилоятлардан бири. Ҳозиргача зилзила қурбонлари мамлакатда 48 минг кишига етди. Ҳалок бўлганлар орасида 6 265 нафар хорижлик бор. Қаҳраманмараш, Малатя ва Газиантеп вилоятларида ҳам уйлар ёппасига қулаган. Туркиядаги зилзила шунингдек, қўшни Сурияда катта вайронагарчиликка сабаб бўлди.

БМТ маълумотларига кўра, Туркиядаги зилзилалардан кўрилган иқтисодий зарар 100 миллиард доллардан ошади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг