Пентагон расмийси Қуёш тизимига ўзга сайёралик космик кема ташриф буюраётганини айтди

Дунё1 дақиқа ўқиш923
Пентагон расмийси Қуёш тизимига ўзга сайёралик космик кема ташриф буюраётганини айтди

Пентагон расмийси Қуёш тизимига ўзга сайёралик космик кема ташриф буюраётганини айтди

Иллюстратив фото: Shutterstock


Пентагон расмийлари ўзга сайёраликлар Қуёш тизимига ташриф буюриши ва бошқа сайёраларни ўрганиш учун NASA миссияларига ўхшаш кичик зондларни юбориши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда Fox News хабар берди.

7 март куни Пентагоннинг барча соҳаларда аномалияларни бартараф этиш бошқармаси директори Шон Киркпатрик ва Гарвард университети астрономия кафедраси мудири Авраам Леб томонидан тадқиқот ҳисоботи лойиҳаси эълон қилинди. Лойиҳа номаълум ҳаво ҳодисаларининг жисмоний чекловига эътибор қаратган.

“Сунъий юлдузлараро объект Ерга яқинлашганда кўплаб кичик зондларни фаоллаштирадиган космик кема бўлиши мумкин. Бу NASA миссияларидан унчалик фарқ қилмайдиган операцион дизайндир”, — дейилади хабарда.

Ҳисоботга кўра, NASA’га 2005 йилда Конгресс томонидан Ер яқинидаги 140 метрдан катта объектларнинг 90 фоизини аниқлаш топширилган, бу эса Pan-STARRS телескопларини яратишга олиб келган. 2017 йил 19 октябрда Pan-STARRS ғайриоддий юлдузлараро объектни аниқлаган, у “Оумуамуа” деб номланган, бу Гавайи тилида “разведкачи” деган маънони англатади. Шунга ўхшаш иккинчи объект текшируви 2023 йилнинг февраль ойида кузатилган.

Пентагон расмийси Қуёш тизимига ўзга сайёралик космик кема ташриф буюраётганини айтди
Фото: “Оумуамуа”нинг иллюстратив расми / NASA

“Ушбу тадқиқот объектлари Ерга ёки Қуёш тизимидаги бошқа сайёраларга етиб боришга қодир. Уларни аниқлаш осон эмас, чунки улар етарлича қуёш нурини акс эттирмайди, бу эса телескоплар томонидан уларни аниқлашни қийинлаштиради”, — дейилади ҳисоботда.

Тадқиқот ҳисоботи АҚШ осмонида номаълум учувчи жисмларни бир ой синчковлик билан ўрганишдан сўнг чоп этилган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Эльче — Атлетико Мадрид: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  2. Дунё
    Каспийда қайиқдаги икки киши қирғоқдан 3 километр узоқликда топилди
  3. Дунё
    Қирғизистонда тўйда болани тепган 17 ёшли йигит жаримага тортилди (видео)
  4. Саломатлик
    Ижтимоий-иқтисодий шароити яхши одамлар узоқроқ ва мунтазамроқ ухлайди
  5. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳайдовчиларга икки йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин
  6. Маданият
    Хамдам Собиров «Chupa chupsim» қўшиғини тақдим этди (видео)
  7. Авто
    Ўзбекистонда машиналар тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатланиши мумкин
  8. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда реклама овозини баландлатган телеканалларга чора кўрилиши мумкин
  9. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳолда такроран машина ҳайдаганлар қамалиши мумкин
  10. Жамият
    Тошкентда рўйхатсиз сомса сотган шахсга жарима берилди