Туркиядаги даҳшатли зилзиладан 49 кун ўтиб «Хон» лақабли мушук вайроналар остидан тирик олиб чиқилди. Оёғи синган ва қаттиқ сувсизланган ҳайвон айни дамда даволанмоқда, дейилади BIA хабарида.
Мушукнинг эгаси Нида Дина ва унинг қизи Мараш шаҳридаги уйларнинг бирида ижарада яшаган. 6 февраль соат 04:17 да 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди. Дина ва унинг қизи қаттиқ шикастланган уйдан қочишга муваффақ бўлишди, аммо «Хон» ичкарида қолди. Ўша куни соат 13:24 да содир бўлган 7,6 магнитудали иккинчи зилзилада 11 қаватли бино қулаб тушди.
36 ёшли Дина қарийб қирқ кунни уйи ёнидаги машинасида ўтказди. 49 кундан кейин «Хон» вайроналар остидан қутқарилди.
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар