Нью-Йорк ҳакамлар ҳайъати Трампга айблов қўйишни ёқлаб овоз берди

Дунё1 дақиқа ўқиш187
Нью-Йорк ҳакамлар ҳайъати Трампга айблов қўйишни ёқлаб овоз берди
Фото: Reuters

Нью-Йоркдаги катта ҳакамлар ҳайъати собиқ актриса Сторми Даниелсга жим бўлиш учун пул тўлаш ишининг бир қисми сифатида АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга қарши жиноий иш қўзғатиш учун овоз берди. Манҳеттен округи прокурори Алвин Браггнинг 31 март, жума куни Twitter'да эълон қилган баёнотига кўра, прокурорлар Трампнинг адвокати билан боғланиб, уни туман прокуратурасига келишини мувофиқлаштирган.

Прокурор қўшимча маълумотни айблов қўйиш муддати белгиланганидан кейин беришга ваъда қилди. The New York Times газетасининг ёзишича, яқин кунларда айблов эълон қилинади. АҚШ собиқ президентига қандай айбловлар қўйилиши ҳозирча маълум қилинмаган.

Американинг CNN ва NBC телеканаллари сиёсатчининг адвокати Жо Такопинага таяниб, Трамп келаси ҳафта судга келиши мумкинлигини хабар қилмоқда. Бу АҚШ тарихида биринчи марта мамлакатнинг амалдаги ёки собиқ президентига жиноий айблов қўйилишидир.

Манҳеттен округи прокуратураси собиқ президентга 2006 йилда Трамп билан яқин муносабатда бўлганини даъво қилган актриса Сторми Даниелсга пул тўлаш схемасидаги роли бўйича тергов ўтказмоқда. 2016 йилги президентлик сайловларидан бироз олдин Даниелс келишув доирасида Трампнинг адвокатларидан 130 минг доллар олган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Саломатлик
    Сунъий интеллект яратган суратлар пластик жарроҳликда нотўғри кутилмаларни келтириб чиқариши мумкин
  2. Спорт
    Эльче — Атлетико Мадрид: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  3. Дунё
    Каспийда қайиқдаги икки киши қирғоқдан 3 километр узоқликда топилди
  4. Дунё
    Қирғизистонда тўйда болани тепган 17 ёшли йигит жаримага тортилди (видео)
  5. Саломатлик
    Ижтимоий-иқтисодий шароити яхши одамлар узоқроқ ва мунтазамроқ ухлайди
  6. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳайдовчиларга икки йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин
  7. Маданият
    Хамдам Собиров «Chupa chupsim» қўшиғини тақдим этди (видео)
  8. Авто
    Ўзбекистонда машиналар тоқ ва жуфт кунларда ҳаракатланиши мумкин
  9. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда реклама овозини баландлатган телеканалларга чора кўрилиши мумкин
  10. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда маст ҳолда такроран машина ҳайдаганлар қамалиши мумкин