Фото: Туркия президенти матбуот хизмати
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва рафиқаси Эмине Эрдўғон мамлакатда ишлаб чиқарилган Тоgg Т10Х электромобилининг биринчи эгаси бўлди. Эрдўғон электрокар Озарбайжон президентига ҳам юборилгани ва Ўзбекистон раҳбарига ҳам совға қилинишини айтди. Бу ҳақда TRT Haber хабар берди.
Туркия раҳбари Озарбайжон президенти Илҳом Алиевга етказиб бериш амалга оширилдими ёки йўқми деган саволга бу амалга оширилишини, юбориладиган транспорт воситасининг ранги қизил эканини айтди. Шунингдек, Эрдўғон мазкур автомобиль Шавкат Мирзиёевга ҳам юборилишини қўшимча қилди.
🇹🇷 Erdo‘g‘on Turkiyada ishlab chiqarilgan Togg elektromobili Shavkat Mirziyoyevga ham sovg‘a qilinishini aytdi.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) April 4, 2023
Avtomobil Ozarbayjon prezidentiga ham yuborilgan, hozirda hujjatlashtirish ishlari olib borilmoqda. pic.twitter.com/nHWYByE2sW
Анқарадаги президент мажмуида автомобиль калитларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
“Бугундан бошлаб биз Тоgg'ни йўлларда кўрамиз”, — деди Туркия президенти.
Эрдўғон биринчи Тоgg электромобилининг яратилиши ва ишлаб чиқилиши, унинг бугунги даражага кўтарилиши технологик ва иқтисодий тараққиёт, Туркиянинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори рамзи эканини таъкидлади.
У Тоgg нафақат Туркияда, балки бутун дунёда автомобиль ихлосмандлари орасида шуҳрат қозонишига ишонч билдирди.
Тоgg 160 киловатт қувватга эга аккумуляторли, бир қувватланишда 314 километр масофани босиб ўтишга қодир. Электрокарнинг энг арзон модели 953 минг лира (50 минг доллардан ортиқ), кучлироқлари 1,215 миллион турк лира (63 минг доллар) туради. Биринчи етказиб бериш июль ойига режалаштирилган.
Туркия президенти, Ражаб Тоййиб Эрдўғон, Шавкат Мирзиёев, Тоgg Т10Х электромобили “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг