06:00 / 20.04.2023
320

Туркия ташқи ишлар вазири: мухолифат ҳокимиятга келса, мамлакатни урушга тортади

Туркия ташқи ишлар вазири: мухолифат ҳокимиятга келса, мамлакатни урушга тортади

Фото: Фото: AFP via Getty Images

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли мухолифатни мамлакатни урушга тортишга уринаётганликда айблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Дипломатга кўра, Туркия ҳозир Украинадаги уруш масаласида мувозанатли сиёсат юритмоқда ва давлатнинг маълум бир томонни қўллаб-қувватлашига ҳожат йўқ.

«Аммо «биз маълум бир томонни қўллаб-қувватлаймиз, мувозанатни бузамиз» деганлар ҳокимиятга келса, Худо кўрсатмасин, мамлакатни урушга тортадилар», деди Чавушўғли.

Дипломат Туркия Қримнинг Россияга қўшиб олинишини тан олмаган бўлса-да, Анқара ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламаслиги кераклигини таъкидлади.

Бунгача Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Туркия ҳукумати Украинадаги уруш бўйича мувозанатли ва мулоҳазали сиёсат олиб бораётганини айтган эди.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг