"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан ажрашиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди. 38 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда Жоржина билан бирга тушган суратини жойлаштирди.
"Севгига хуш келибсиз", - деди португалиялик футболчи ўз постида.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 12 та ўйин ўтказиб, 12 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар