10:13 / 11.05.2023
815

Эрдўған: «Биз ЛГБТ тарафдорларини сайлов қутиларига дафн қиламиз»

Эрдўған: «Биз ЛГБТ тарафдорларини сайлов қутиларига дафн қиламиз»

Бу Туркияда сайловолди ташвиқоти пайтида юз берган биринчи жиддий воқеа. Президентлик сайловларига бир ҳафта қолганида Эрдўғаннинг рақиблари митингда тошбўрон қилинган эди.

Туркияда сайловолди митинги чоғида Истанбул ҳокими Экрем Имомўғли ва унинг тарафдорлари тошлар “ёмғири” остида қолди. Воқеа Эрзурум шаҳрида юз берган. Сиёсатчининг сўзларига кўра, 15 га яқин киши жароҳатланган.

Имомўғли бўлажак президентлик сайловларида ягона номзоди Камол Қиличдорўғли иштирок этаётган мухолифат иттифоқи вакили. Қиличдорўғли ғалаба қозонган тақдирда Имомўғли мамлакат вице-президенти лавозимини эгаллаши мумкин.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, бу сайловолди ташвиқоти пайтидаги митинглар пайтида юз берган биринчи жиддий ҳодисадир.

Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда тарафдорлари билан учрашди. Бу митингда, маълумотларга кўра, 1,7 миллион киши қатнашган.

«Адолат ва тараққиёт партияси ва иттифоқимиздаги бошқа партиялар ҳеч қачон ЛГБТ вакилларини қўллаб-қувватламайди, чунки оила биз учун муқаддасдир. Биз ЛГБТ тарафдорларини сайлов қутиларига дафн қиламиз», деган эди Ражаб Тоййиб Эрдўған.

Ижтимоий сўровларга кўра, Эрдўған ва унинг мухолифатдаги асосий рақиби Қиличдорўғлининг ғалаба қозониш имкониятлари тахминан тенг. Туркияда президентлик сайловлари 14 май куни бўлиб ўтади.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг