17:35 / 31.05.2023
569

Россия, Украина ва Беларусь чегарасида жойлашган “Уч опа-сингил” монументи ёнида портлаш юз берди (видео)

Россия, Украина ва Беларусь чегарасида жойлашган “Уч опа-сингил” монументи ёнида портлаш юз берди (видео)

31 май куни Telegram каналларда Россия, Украина ва Беларусь чегарасида жойлашган “Уч опа-сингил” монументи яқинида содир бўлган портлаш видеоси тарқалди, деб ёзади Meduza.

Украина чегара хизмати портлаш 30 май куни тушдан кейин Россия томонидан содир этилганини хабар қилди.

Чегара хизмати вакили Андрей Демченконинг “Украинская правда” нашрига айтишича, россияликлар Черниговдан Брянскка олиб борувчи йўлни портлатган — улар Украина қўшинларининг бу йўл орқали вилоят марказига ҳужум қилишидан қўрқиб шундай чорани қўллаган бўлиши мумкин.

[media=https://twitter.com/ShuhratRazzakov/status/1663872243263209475?s=20]

“‘Уч кунда Киевни оламиз’ рубрикасидан ‘Ўзимиз қўлга олинмаслик учун йўлларни портлатамиз’га ўтишгандир”, — деди у.

Россия ва Беларусь чегара хизматлари ҳозирча чегарадаги портлашга изоҳ бермади.

“Уч опа-сингил” ёдгорлиги Гомел, Брянск ва Чернигов вилоятлари чегаралари туташган жойда 1975 йил май ойида очилган. Ёдгорлик учта “иттифоқ республикаси” дўстлигига бағишланган эди.

Март ойи бошида Россия ҳукумати Брянск вилоятидаги Любечане ва Сушаний қишлоқларига “Украинанинг диверсант гуруҳи” кириб келгани ҳақида эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин воқеани “теракт” деб атади. Босқин учун жавобгарликни Украина томонида жанг қилаётган “Россия кўнгиллилар корпуси” ўз зиммасига олди. Украина ҳукумати ушбу акцияда иштирок этмаётганини таъкидлади.

 22 май куни Белгород вилояти ҳокимияти “Украина Қуролли кучларининг диверсант-разведка гуруҳи” Грайворон шаҳар округи қишлоқларига кирганини эълон қилди. Глотово, Козинка ва Гора-Подил аҳоли пунктларида жанглар кечгани хабар қилинди. Эртаси куни Россия Мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар украиналик “диверсантларни мағлуб этгани” ҳақида хабар берди. Воқеа учун жавобгарликни Украина томонида жанг қилаётган “Россия озодлиги” легиони ва “Россия кўнгиллилар корпуси” ўз зиммасига олди. Украина расмийлари жанговар ҳаракатларни фақат ўз ҳудудида олиб бораётганини ва Россиядаги нишонларга ҳужум қилмаслигини яна бир бор таъкидлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия, Украина ва Беларусь чегарасида жойлашган “Уч опа-сингил” монументи ёнида портлаш юз берди (видео)
ePN