Қувайт салкам 400 млн долларга Bayraktar дронларини сотиб олди


Фото: Anadolu
Қувайт Туркия билан Bayraktar ТВ2 зарба берувчи дронларини етказиб бериш бўйича шартнома тузди. Шартнома суммаси 367 миллион долларни ташкил этади.
“Қувайт Мудофаа вазирлиги Туркия томони билан Bayraktar ТВ2 дронлари комплексини етказиб бериш бўйича 367 миллион доллар миқдорида тўғридан тўғри шартнома тузди”, — дейилади хабарда.
Гап нечта дрон ҳақида кетаётганига аниқлик киритилмаган. 2019 йил июль ойида Bayraktar ТВ2 Қувайтда бир қатор синовлардан ўтди. Қурилма юқори ҳарорат, шамол ва қум бўронлари каби мураккаб иқлим шароитида 23 соатдан ортиқ тўхтовсиз ҳавода қола олди.
Қувайт ушбу дронларни сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган дунёдаги 28-давлат бўлди.
Ўз навбатида, Туркиянинг Baykar компанияси Bayraktar ТВ2’ни Қувайтга етказиб беришни аллақачон якунлаганини айтди. Дронларни етказиб бериш тендерида АҚШ, Европа Иттифоқи ва Хитой компаниялари ҳам иштирок этгани, натижада Туркия устунлик қилгани айтилган.































Изоҳлар 0
…