date
views 10 129

Қонхўр балиқлар

Қонхўр балиқлар

Planetanovosti.com сайти хабарларига кўра, чўмилиш мавсуми бошлангач Британиядаги кўплаб сув ҳавзаларида одамларга қонхўр балиқлар ҳужум қилаётгани ҳақида шикоятлар туша бошлади. Олимлар текшириб кўришгач бу анча қадимий турга кирувчи миног балиғи эканлиги аниқланди. Улар каттагина ва қўрқинчли кўринишга эга. Оғизлари эса худди зулук оғзига ўхшаб кетади.

Жабр кўрганларнинг айтишича миног тўсатдан хужум қилади ва инсон танасига маҳкам ёпишиб олиб қон сўради. Уни олиб ташлагандан кейинги ҳолат жуда ёқимсиз ва оғриқли, қон сўрилган жой эса тўхтовсиз лўқиллайди. Шундай бўлсада миногнинг тишлаши ҳаёт учун ҳавфли эмас. Бироқ болаларга барибир эҳтиёт бўлишга тавсия берилади. Сабаби уларнинг организми бундай ҳолатга дош беролмаслиги мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қонхўр балиқлар