Ливиядаги “Вагнер” авиабазасига Туркия дронлари ҳужум қилди. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлигидаги манбага таяниб, Аrabi21 хабар берди.
Маълум қилинишича, Туркияда ишлаб чиқарилган Bayraktar Аkinji дронлари томонидан берилган зарбалар Ливия Миллий бирлик ҳукумати (мамлакатнинг 2021 йилдан буён муваққат ҳукумати) кучлари томонидан амалга оширилган.
“Зарбалар оқибатида қурбонлар йўқ”, — дея қўшимча қилди манба.
“Вагнер” объектлари мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри Бенғозидан 150 километр жануби-ғарбда жойлашган. Россиянинг Ливиядаги элчихонаси ва Ливия Мудофаа вазирлиги хабарга муносабат бермаган.
- Маълумот ўрнида, “Вагнер” хусусий ҳарбий кампанияси 2018 йилдан бери Ливиядаги ҳарбий ҳаракатларда қатнашмоқда.
- Асосан, у фельдмаршал Халифа Хафтар (Ливия миллий армияси) томонида ҳаракат қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Трамп: Россия Гитлер ва Наполеонни мағлуб этган, Москва мағлубиятини кутишнинг ҳожати йўқ
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди