Эрон президенти Иброҳим Раисий АҚШ долларидан халқаро валюта сифатида воз кечишга чақирди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Иброҳим Раисий Ҳиндистон раислигидаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) саммитида бу ҳақда гапирди. Раисий Ғарбнинг гегемонлиги АҚШ валютасининг ҳукмронлигига ҳисса қўшишини таъкидлади.
У янги иқтисодий тартиб яратиш учун жаҳон амалиётидаги ушбу валютани олиб ташлаш, давлатлар ўртасидаги савдода миллий валюталардан фойдаланиш кераклигини билдирди.
4 июль куни Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлди ва ташкилотнинг тўққизинчи тўлиқ аъзосига айланди.
- Россия ҳам долларни жаҳон валютаси сифатида воз кечиш ҳақида бир неча бор гапирган. ШҲТ саммитида Владимир Путин Россия ва Хитой ўртасидаги тижорат операцияларининг 80 фоиздан ортиғи рубль ва юанда амалга оширилаётганини айтди.
- Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) 2001 йил 15 июнда Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон раҳбарлари томонидан ташкил этилган халқаро ташкилотдир.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленскийнинг АҚШга ташрифи: Трамп «Украина энди йўқлиги»ни айтди
Столтенберг: “Россия НАТОни қўрқитишга ҳаракат қилмоқда”
Трамп Эрон томонидан ўлим таҳдиди ҳақида огоҳлантирилди
Ҳиндистон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Лукашенко НАТО давлатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини маълум қилди
Оятуллоҳ Хоманаий: “Йўқотишларга қарамай, “Ҳизбуллоҳ” кучли бўлиб қолади”
Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Яқин Шарқ катта уруш остонасидами?