Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Телеграмдаги каналида туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокара ўтказиш учун Туркияга келганини маълум қилди.
«Биз Туркияда тиғиз кунни якунлаймиз. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокаралар бўлиб ўтади», — деб ёзди Украина раҳбари.
Зеленскийнинг таъкидлашича, президентлар НAТОнинг Вилнюсда бўлиб ўтадиган саммити олдидан томонлар позицияларини мувофиқлаштириш, Украина учун хавфсизлик кафолатлари, дон битими ва корхоналар ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилади.
Эрдўғон Зеленскийдан сўнг тез орада РФ президенти Путин билан учрашиши мумкин.
Сабаби аввалроқ Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Истанбулда бўлиб ўтадиган турк-украин музокара натижаларини муҳокама қилмоқчилигини маълум қилганди.
Зеленский, Туркия, Эрдўғон, Учрашув “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг