18:41 / 13.07.2023
446

Швецияда Қуръонни ёқишини айтган эркак НАТО низомини ёқиб юборди

Фото: ТТ

Швеция шаҳарларидан бирида эркак рухсат этилган митинг чоғида НАТО низомини ёқиб юборди. У аввалроқ диний матнни ёқиб юборишини айтганди. Бу ҳақда Aftonbladet хабар берди.

Эркак митинг ўтказиш учун ёзган аризасида диний матнни ёқиб юбормоқчи эканини кўрсатган. Кўпчилик Қуръоннинг навбатдаги ёқиб юборилишидан хавотирлангани фонида эркак Хелсингборгдаги намойишда альянсга мухолиф эканини айтиб, НАТО низомини ёқиб юборган.

Рухсат этилган митингда 200 га яқин одам қатнашган. Полиция маълумотларига кўра, митинг тартибсизликларсиз якунланган.

2023 йил январь ойида Даниянинг исломга қарши “Stram Kurs” (“Қаттиқ курс”) партиясини бошқараётган ўта ўнгчи сиёсатчи Расмус Палудан Стокгольмдаги Туркия элчихонаси яқинида мусулмонлар учун муқаддас китобни ёқиб юборганди.

Шундан кейин Туркия норозилик сифатида Швеция мудофаа вазирининг ташрифини бекор қилган. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон эса мамлакатнинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлашдан бош тортганди.

28 июнь куни Стокгольмда ироқлик эркак Қуръонни ёқиб юборди. Бағдод Қуръоннинг ёқилишини қоралаб, “салбий” оқибатларидан огоҳлантирди ва бу акциянинг “сўз эркинлигига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини” таъкидлади. Туркия ҳодисани “исломга қарши ҳаракат” деб атади, Марокаш эса ўз элчисини мамлакатдан чақириб олишга қарор қилди. “Толибон” Қуръон ёқилишига жавобан Швециянинг Афғонистондаги муассасалари фаолиятини тақиқлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда Қуръонни ёқишини айтган эркак НАТО низомини ёқиб юборди
ePN