Пригожин кутилмаганда «Россия-Африка» саммитида кўриниш берди

Дунё1 дақиқа ўқиш565
Пригожин кутилмаганда «Россия-Африка» саммитида кўриниш берди
Фото: Dimitri Sytyi /Facebook

«Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси раҳбари Евгений Пригожин кутилмаганда Санкт-Петербургда ўтказилаётган «Россия-Африка» саммитида пайдо бўлди.

Пригожиннинг Марказий Африка Республикаси вакили билан тушган суратини унинг «ўнг қўли» Дмитрий Ситий нашр этди.

«Элчи мен билан Россия-Африка саммитининг илк суратларини баҳам кўрди. Биз таниш чеҳраларни кўряпмиз», деб ёзди у.

«Вагнерчилар» Африка қитъаси учун бегона эмас. Улар Африкада илк бор 2017 йилда, Россия Судандаги можарога аралашиб, ўша пайтдаги президент Умар Ҳасан ал-Башир тарафини олган пайтда пайдо бўлган.

2018 йилда Марказий Африка Республикасида ҳам россиялик жангчилар пайдо бўлди.

Ҳозирги кунга қадар «Вагнер» жангчилари тарқоқ ҳолда Судан, Марказий Африка Республикаси, Ливия, Мали, Мозамбик, Камерун, Мадагаскар, Буркина-Фасо, Конго Демократик Республикаси, Экватор Гвинеяси, Жанубий Африка, Зимбабве, Кения каби мамлакатларда ҳам кўриниш берган.

The New York Times маълумотларига кўра, «Вагнер» Африка қитъасида олтин каби ресурсларни толон-тарож қилмоқда. Ўтган йил давомида гуруҳ Африкада олтин қазиб олишдан бир миллиард долларга яқин даромад кўрган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Маданият
    Жим Керри яна Гринч образига қайтиши мумкин: фильмнинг давоми устида иш бошланди
  2. Жамият
    Жиззах вилоятида ота қизига биринчи синфдан бери жинсий зўравонлик қилганликда гумонланмоқда
  3. Маданият
    Бред Питт ва Анжелина Жоли 4 йиллик суд можаросини келишув билан якунлади
  4. Маданият
    Женнифер Лопеснинг миллионлаб долларлик узуклар коллекцияси мухлислар эътиборида!
  5. Маданият
    Каниза қизининг 4 ёшини нишонлади (видео)
  6. Жамият
    Тошкент ҳайвонот боғидаги севимли орангутан Сезар оғир касалликка чалинди
  7. Саломатлик
    Оёқ мушаклари нега кечаси тўсатдан тортишиб қолади?
  8. Дунё
    Япониядаги ўқиш орзуси амалга ошмаган йигит 7 йил ташландиқ канализация қувурларида яшади
  9. Маданият
    Туркияда бир қатор таниқли санъаткорлар гиёҳвандликка оид тергов доирасида қўлга олинди
  10. Дунё
    Буюк Британия ҳарбий самолётларини махсус ангарлар ва антидрон тўрлари остига яширмоқда