08:05 / 29.07.2023
768

Путин Эрдўғоннинг сўровини эътиборсиз қолдирди

Путин Эрдўғоннинг сўровини эътиборсиз қолдирди

Россия президенти Владимир Путин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг ғалла шартномасини қайта тиклаш масаласи ҳақидаги сўровларини эътиборсиз қолдиргани айтилмоқда. Бу ҳақда дипломатик манбаларга асосланиб Wall Street Journal ёзмоқда.

Манбаларнинг сўзларига кўра, Туркия раҳбари ташаббус кўрсатган телефон мулоқоти ҳали амалга ошмаган. Туркия расмийлари бошқа каналлар орқали мулоқотга киришишда давом этмоқда.

Туркиянинг Москвадаги элчихонасида ишлаган собиқ юқори мартабали дипломат Гулру Гезер «Путин Эрдўғонга аввалгидек ишонади» дея ўйламаслигини айтди. Гезер, шунингдек, Россия раҳбарининг «хориждан келган қўнғироқларга жавоб бермаслиги»ни ғайриоддий ҳолат деб атаган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Украина донини хорижга олиб чиқиш имконини берадиган дон битимидан 17 июл куни чиқиб кетганди.

Туркия эса Украина-Россия уруши бошлангандан бери икки томон билан ҳам ижобий алоқаларни сақлаб келмоқда эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Эрдўғоннинг сўровини эътиборсиз қолдирди
ePN