09:46 / 29.07.2023
330

Путин Африка давлатларининг 23 миллиард долларлик қарзидан кечди

Путин Африка давлатларининг 23 миллиард долларлик қарзидан кечди
Фото: Reuters

Россия Африка давлатларининг 23 миллиард долларлик қарзидан кечди, шунингдек, ривожланиш учун қарийб 90 миллион доллар ажратади. Бу ҳақда Россия президенти гапирди.

«Россия ҳам Африка давлатларининг қарз юкини енгиллаштириш ҳаракатларида иштирок этмоқда. Бугунги кунга қадар биз ҳисобдан чиқарган умумий қарз 23 миллиард долларни ташкил этади. Африка давлатларининг сўнгги сўровларига кўра, биз уларни ривожлантириш учун 90 миллиондан ортиқ маблағ ажратамиз», деди Владимир Путин «Россия-Африка» саммитида.

Форум арафасида Россия Сомалининг 7,5 млн долларлик давлат қарзидан кечгани ва 684 миллион доллардан ортиқ иккита қарзни бекор қилгани айтилган эди.

Бироқ, Сомали бош вазири ўринбосари Салоҳ Аҳмад Жума сўзларига кўра, бу бутун қарз эмас ва Сомали қарзи тўловларни кечиктириш имкониятини берадиган янги жадвалга мувофиқ қайтарилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Африка давлатларининг 23 миллиард долларлик қарзидан кечди
ePN