date
views 194

Туркияда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

Туркияда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)

Туркиянинг Малатя шаҳрида 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа Ўрта Ер денгизи сейсмология марказига таяниб, “ТАСС”га таяниб Дарё хабар берди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, зилзила эпимаркази 441 минг аҳоли истиқомат қиладиган Малатя шаҳридан 11 километр узоқликда жойлашган. Ер силкиниш ўчоғи бир километр чуқурликда қайд этилган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Зилзила оқибатида шаҳар аҳолиси кўчага чиққан.

Ҳозирда вазиятни ўрганиш давом этмоқда. Қадимги ташландиқ бино қулаб тушгани ва бир неча фуқароларимиз ваҳима ичида балкондан сакрагани ҳақида хабар олдик”, — дейди Малатя губернатори.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Туркияда 5,2 магнитудали зилзила содир бўлди (видео)