Туркия экология ва шаҳарсозлик вазири Меҳмет Ўжасеки сешанба куни Анқара ғарбидаги Эскишеҳир ҳудудида жазирама 49,5 даражага етганини маълум қилди. Бу минтақа учун ҳарорат рекорди ҳисобланади.
Унга кўра, аввалги рекорд – 49,1 даража мамлакат жануби-шарқидаги Ширнак вилоятида 2021 йилнинг июл ойида ўрнатилган эди.
«Атроф-муҳит, шаҳарсозлик ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотларига кўра, 15 август куни Туркия тарихида янги ҳарорат рекорди қайд этилди: Эскишеҳир вилоятининг Сариcакая қишлоғида 49,5 даража», — деб ёзди Меҳмет Ўжасеки.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар