date
views 192

Эрдўғоннинг овозини фирибгарлик мақсадида сохталаштирган эркак ушланди

Эрдўғоннинг овозини фирибгарлик мақсадида сохталаштирган эркак ушланди

Фото: Freepik

Туркияда фирибгарлик мақсадида президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг овозини сохталаштириб, ундан фойдаланган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Hurriyet хабар берди.

Полиция маълумотига кўра, эркак сунъий интеллект ёрдамида овозни сохталаштирган. Шундан сўнг у GSМ линияларидан юқори лавозимли давлат амалдорлари ва тадбиркорларга қўнғироқ қила бошлаган. У абонентлар билан қандай келишувларга эришгани ҳақида хабар берилмаган.

Туркия миллий разведка ташкилоти гумондорни тезда аниқлаб, уни қўлга олган. Ҳодисадан кейин расмийлар бундай жиноятларга қарши кураш чораларини кучайтириши ҳақида баёнот берган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрдўғоннинг овозини фирибгарлик мақсадида сохталаштирган эркак ушланди