date
views 277

Перулик шаманлар Неймарга қарши маросим ўтказди

Фото: East News

Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси ЖЧ—2026 саралаш босқичининг 2-турида Перу терма жамоасида қарши баҳс олиб боради. Учрашув 13 сентябрь тонгида бўлиб ўтади.

Ўйин олдидан 10 нафар перулик шаман учрашиб, терма жамоага ёрдам бериш учун турли маросимлар ўтказган.

Шаманлар Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг фотосуратини афсун қилиб қўйгани айтилмоқда.

Неймарнинг оёқларини боғлаб, зарарсизлантирдик. Энди у майдонда ёмон ўйин кўрсатади”, — дейди шаман Феликс Рондан.

Маълумот учун, Неймар саралаш босқичининг 1-туридан ўрин олган Боливияга қарши баҳсда (5:1) дубль қайд этди ва терма жамоадаги 78 ва 79-голларини нишонлади. Бу борада Пелени ортда қолдириб, Бразилия тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Перулик шаманлар Неймарга қарши маросим ўтказди