Анталияда бозорларда бақирган сотувчилар жаримага тортилиши белгиланди

Анталияда бозорларда бақирган сотувчилар жаримага тортилиши белгиланди
Фото: Global Look Press / Rainer Hackenberg

Туркиянинг Анталия вилоятида бозордаги сотувчиларга харидорларни бақириб чақириши, маҳсулотларини баланд овозда мақташи тақиқланди. Haber нашрига кўра, эндиликда бундай ҳолат учун 1295 лира (тахминан 50 доллар) жарима белгиланди.

Қарор бозорларда шовқин-суронни камайтириш учун қабул қилинган.

Савдони ошириш учун харидорларни баланд овоз билан чақириш энди мумкин эмас. Анталия бозорларида полиция ходимлари ушбу янгилик борасида савдогарларни огоҳлантирмоқда.

Қонунчиликка кўра, сотувчи бир йил давомида 3 марта шундай ҳуқуқбузарликни содир этса, жаримадан ташқари 3 ҳафта давомида савдо қила олмайди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар